Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Маҳорат дарси
Тадбирлар / 2023-12-05

Бугун Бойсун туманидаги 47-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети профессори, иқтисод фанлари доктори Эрмаматов Шоназар Жумақулович иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди.

Шоназар Эрмаматов Бойсун туманида туғилган. Тумандаги 47-сон умумтаълим мактабини 1989-йилда тугатган.

Ушбу мактабнинг собиқ ўқувчиси сифатида ёшлик чоғлари, ўқувчилик давридаги қизиқарли дамларни, устозлар берган сабоқлари ҳамда синфдошлари ҳақида таасуротларини ўқувчи ёшларга со'злаб берди.

Мактабнинг 11-синф ўқувчилари иштирокида ўтган маҳорат дарси ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўзлари қизиққан ва келажакда эгалламоқчи бўлган касблари ҳақида ўртоқлашдилар.

Самимий ўтан учрашувда ҳаётда энг керакли бўлган маслаҳатлар, тавсия ва кўникмалар бериб ўтилди. Ота-онага, устозлар ҳамда синфдошлар ўртасида меҳр оқибатли бўлиш, ўзлари танлаган касбни ҳақиқий эгаси бўлиш асосийси билим ва кўникмаларини ривожлантириш, меҳнат қилишлари ҳамда мақсадларига эришиш йўлида астойидил ҳаракатда бўлишлари таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?