Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Футбол мусобақаси
Тадбирлар / 2023-12-04

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2023-йил 7-апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда 10-декабр “Халқаро футбол куни” муносабати билан жорий йилнинг 2-4-декабр кунлари тумандаги таълим муассасаларида фаолият юритиб келаётган педагог ва ишчи ходимлар ўртасида “Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи кубоги” футбол мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлардан ташкил топган 20 га яқин жамоалар иштирок этишди.

Мусобақа қизғин баҳслар остида юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра

1-ўринни тумандаги 47-мактаб жамоаси;

2-ўринни туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими жамоаси;

3-ўринни тумандаги 1- ҳамда 5-мактаб жамоалари қўлга киритишди;

Тадбир якунида ғолиб жамоаларга туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими кубоги, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?