Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Маънавият сектори
Тадбирлар / 2023-12-04

Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўтабар деб ҳисоблаган.

Атоқли адибимиз Ойбек таърифича, китоб – тафаккурнинг толмас қаноти. Шу маънода айтиш мумкинки, китоб – инсоннинг қалб гавҳари, тафаккур хазинасидир. Биз шунга эришишимиз керакки, фарзандларимиз учун китоб энг бебаҳо совға бўлсин. Шундагина фарзандларимиз биз орзу қилгандек, маънавий етук, теран фикрлай оладиган, катта ва кичикка меҳрибон, Ватанига содиқ, инсофли, диёнатли ва олижаноб инсонлар бўлиб камол топадилар.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17-ноябр кунлари вилоятимизга ташрифида республикада биринчи “Маънавият сектори”ни ташкил этиш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш вазифаси белгилаб берилган эди.

Жумладан, Бойсун туманида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Бугун туман марказида ташкил этилган кутубхона туманимиз фуқаролари учун қувонарли ва янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди.

Мен аминманки Бойсун туманида зиёлилар, китобсеварлар, ҳамда илмга чанқоқ ёшлар бисёр.  Бу мўжазгина кутубхона бутун республикамиз, олис-олис ҳудудлар қолаверса маҳаллаларда ташкил этилса халқимизни китобга бўлган муҳаббати ошиб бораверади. Биринчи бўлиб тажриба сифатида ушбу кутубхонани Бойсун туманида ўрнатилиши бежизга эмас. Бойсун туманидан тўрт нафар Халқ ёзувчиси ва шоири чиққан.  Шукур Холмирзаев, Саттор Турсун, Эркин Аъзам ва камина дейди-Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азим, туман ҳокими Боҳодир Шукуров, мутасадди ташкилот раҳбарлари, ўқитувчилар, фахрийлар, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этиб, ўзларининг энг севимли ўқиган асарлари ва китобларини ушбу кутубхонага топширдилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?