Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас"
Тадбирлар / 2023-12-03

3-декабр - Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни!

1992-йилнинг 14-октябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолютсияга мувофиқ, 3-декабр халқаро "Ногиронлиги бўлган шахслар" куни деб эълон қилинган.

Ҳар йили декабр ойининг ушбу санаси дунё мамлакатлари қатори юртимизда ҳам 1 миллионга яқин ногиронлиги бўлган юртдошларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида кенг нишонланиб келади.

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида "Осиё" базмлар саройида 3-декабр “Халқаро ногиронлар куни” ҳамда 10 нафар имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг суннат тўйлари муносабати билан тўй дастурхони ёзилди.

Меҳр-мурувватли ва бағрикенг халқимиз азал-азалдан ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни жамиятда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган энг муҳим қадриятлардан бири сифатида эъзозлаб келади.

Ана шундай эзгу анъаналаримизни бугунги замон талаблари асосида ривожлантириш мақсадида сўнгги йилларда мамлакатимизда имконияти чекланган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур барча шароитларни яратиш борасидаги давлат сиёсати янги босқичга кўтарилмоқда.

Тадбир давомида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчилар кайфиятига янада ўзгача шукуҳ бағишлади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?