Вазирлар Маҳкамасининг 5-сонли йиғилиш баёнига асосан 2023-йил 1-7-декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб маҳаллаларда "Конституция-халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳуқуқий тарғибот, маънавий-маърифий, маданий ҳамда байрам тадбирларидан иборат "Конституция ҳафталиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича режасига асосан, бугун Бойсун тумани "Дуоба" маҳалласида аҳоли иштирокида "Конституция ва миллий қадриятларимиз" мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.
Унда аҳоли, айниқса ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, аждодлардан авлодларга етиб келаётган миллий қадриятларимизни асраб авайлаш ва милллий қомусимиз-Конституциямизнинг инсон қадрини улуғлашдаги беқиёс ўрни хусусида сўз юритилди ҳамда иштирокчиларга Конституция китоблари улашилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025