Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси
Тадбирлар / 2023-11-23

Инсоният тамаддунининг барча босқичларида сайёрамиз табиий бойликлари, ҳайвонот ва наботот олами инсон ҳаётий фаолияти учун зарур эҳтиёж манбаи бўлиб келган. Техника ва технология, саноат юқори даражада ривожланган ХХИ асрда экология, биохилма-хилликни асраш, табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммолар бир минтақа ёки бир мамлакатгагина эмас, балки барча қитъаларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз бўйлаб "Яшил макон" умумимиллий лойиҳаси доирасида жорий йил 25-октябрдан 1-декабрга қадар кузги дарахт экиш мавсумида шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида берилган топшириққа асосан Бойсун туманида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи лойиҳа доирасида ишлар қизғин давом этмоқда.

Бугун Ёшлар ишлари агентлиги Бойсун туман бўлимининг ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Даштиғоз" маҳалласи ҳудудида жойлашган 1 гектар ер майдонига 1000 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Ушбу Кoчат экиш ишларида ёшлар етакчилари ва туман ёшлари уюшқоқлик билан фаол иштирок этишди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?