Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Алоқабанк” тизимида банк ва хизмат корсатиш фаолиятини рақамлаштиришнинг г'оя ва истиқболли лойиҳалари юзасидан семинар.
Тадбирлар / 2023-11-22

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида хотин-қизлар, тадбиркор аёллар, талаба ёшлар ҳамда фаол хотин-қизлар иштирокида  “Алоқабанк” тизимида банк ва хизмат кўрсатиш фаолиятини рақамлаштиришнинг ғоя ва истиқболли лойиҳалари юзасидан молиявий саводхонлик семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мутахассислари, Агробанк вилоят бошқармаси ҳамда Алоқа банк вилоят Бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Семинар давомида “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижроси юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари томонидан банк хизматлари ҳамда соҳалар кесимидаги яратилаётган имтиёзлар юзасидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан тушунча ва тавсиялар бериб ўтилди.

Семинар якунида энг фаол иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?