Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2021-04-27

Навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Бойсун тумани ҳокимлигида журналист ва блогерлар, жамоатчилик вакилларри ҳамда фаоллар иштирокида " Темир дафтарга рўйхатга киритилган тумандаги аёллар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар " хусусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Жўрақулова, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Яхшиева,  маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўринбосари Ф.Мавлонов, туман Бандликга кўмаклашиш маркази раҳбари Ш.Халилов ҳамда тумандаги тижорат банклари раҳбарлари, сектор котиблари иштирок этишди.

Дастлаб,  Темир дафтарга рўйхатга киритилган тумандаги аёллар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида туман ҳокими ўринбосари С.Жўрақулова маълумот берди. Шундан сўнг, жорий йил бошидан бугунги кунга қадар ушбу йўналишда амалга оширган ишлар тўғрисида тижорат банклари раҳбарлари, Бандликга кўмаклашиш маркази раҳбарининг ҳам маълумотлари тингланди. 

Жонли мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда журналистлар ва блогерлар кун тартибидаги масала юзасидан ўзларининг саволларига соҳа раҳбарлари томонидан жавоб берилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?