Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Жаҳолатга қарши маърифат”
Тадбирлар / 2023-11-13

Бугун Бойсун туманидаги 6-сон мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган тумандаги умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида расмлар танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танлов давомида иштирокчилар белгиланган вақт мобайнида берилган мавзу бўйича ўз қобилиятларини намойиш этишди.

Ўқувчиларда ватанпарварлик, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик туйғусини ҳамда ёт ғоялар таъсирига қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида ўтказилган танловда 40 нафарга яқин ёш ижодкорлар иштирок этишди.

Шунингдек танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ўқувчилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?