Жорий йилнинг 10-ноябр куни мамлакатимизда илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” деган эзгу даъватлари асосида эрта тонгдан Бойсун туманида “Маънавият марафони” доирасида тадбирлар ва лойиҳалар ташкил этилди.
Марафон доирасида умумтаълим мактаблари ҳовлисида давлат мадҳияси ижро этилиб, давлат байроғи тантанали равишда кўтарилди.
Таълим муассасалари биринчи соат дарс машғулотларида ҳам “Маънавият марафони" ҳақида сўз юритилиб, "Эркин ёш авлодлар сенга зўр қанот" шиори остида давлат мадҳияси ижро этилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025