Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Аждодлар меросини ўрганамиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирлар / 2023-11-06

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятида манзилли чора-тадбир дастурига асосан маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Бойсун туманида маънавиятчилар, фаол нуронийлар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳамда ёшлар иштирокида “Аждодлар меросини ўрганамиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, актриса Ойгул Абдурахмонова, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Саидакбар Холматовлар иштирок этди.

Шунингдек, таргʻибот гуруҳи томонидан тиббиёт бирлашмасидаги беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга "Ма'рифат улашиб" акцияси доирасида китоблар улашишди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?