Туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш аҳволи ва бу борадаги долзарб вазифалар, “Маҳаллабай” ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Шарофидддин Абдуғаниевич Саидов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, Сектор раҳбарлари, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудири, Бош вазир қабулхонаси мудири, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари қатнашдилар.
Кун тартибида туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш аҳволи ва бу борадаги долзарб вазифалар, “Маҳаллабай” ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш, уларни ушбу дафтардан чиқариш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги масалалар муҳокамасига бағишланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг маърузалари эшитилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025