Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги”
Тадбирлар / 2023-08-01

Бойсун тумани “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида тиббий кўриклар ўтказилмоқда

Бугун туманнинг 1-сектор ҳудудида  жойлашган 1-сон касб-ҳунар мактабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар мактаблари ўқитувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида аниқланган касалликлар диспансер назоратига олиниб, индивидуал тарзда ҳолатига қараб амбулатор ёки туман ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволаниши белгиланди.

Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади 2023 йил - “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да давлат дастури ижроси, шунингдек, 2023-2024-ўқув йили учун умумтаълим мактабидаги ўқитувчи ва мураббийларни соғ саломат қилиб йўналтиришдан иборатдир.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?