Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
30-июл–Халқлар дўстлиги куни
Тадбирлар / 2023-07-29

Юртимизда 30-июл – Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланиб келинмоқда.

Бугун – ушбу қувончли айёмда “Халқлар дўстлиги” фестивали доирасида ўтказилаётган турли маданий-маърифий ва илмий-амалий тадбирлар ҳаётимиз қоидасига айланган.

Аслини олганда, дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилган. Азал-азалдан ота-боболаримизнинг ўгитларида, мақол ва ҳикоятларда, шунингдек шоиру донишмандларимизнинг асарларида дўстлик туйғуси улуғланган, таъбир жоиз бўлса, бундай дунёқараш асрлар давомида қон-қонимизга сингиб кетган.

Бир сўз билан айтганда, халқимиз азалдан ардоқлаган дўстлик – мақсадларни муштарак этувчи, тинчликни таъминловчи ришта. Халқаро дўстлик кунининг кенг миқёсда нишонланиши бу риштани янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бугун Бойсун туманидаги марказий маданият уйида 30-июл – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Миллий тикланиш демократик партияси, Бойсун тумани тожик миллий маърифат ва санъат маркази томонидан “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?