Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бир нуроний ўн ёшга масъул
Тадбирлар / 2023-07-29

Бойсун туманидаги марказий маданият уйида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танлов туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Маданият ва туризм бўлими, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда тумандаги фаол нуронийлар, ёшлар иштирок этди. Танлов иштирокчилари низомда кўрсатилган учта шарт асосида беллашди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан фаол иштирокчилар муносиб баҳолаб борилди.

Самимий мулоқотда фахрийлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари ҳақида ёшларга сўзлаб берди.

Якунда гʻолиблар аниқланди. Уларга пул мукофотлари ва ташаккурномалар топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?