Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ШEЪРИЯТ КEЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Тадбирлар / 2021-04-24

ШEЪРИЯТ КEЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Бойсун туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллиги муносабати билан шеърият кечаси ўтказилди.

Мактабнинг маънавий-ижодий масалалар бўйича тарғиботчиси Бобур Собиров ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда таниқли ижодкорлар, мактабнинг фаол ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар иштирок этишди.

 

Ўзгача талқинда ўтказилган кечада шоир ижодидан намуналар ўқилиб, шеърлари асосида яратилган қўшиқлар, дилтортар рақслар мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари томонидан ифтихор ила ижро этилган бўлса, тадбирнинг азиз меҳмонлари: Ижодкор Файзулло Ҳамдамов, шоирлар Зайниддинбек, Улуғбек Сатторовларнинг илхомбаҳш чиқишлари тадбир иштирокчиларида катта таъсурот қолдирди.

 

Самимий руҳда кечган, ҳақиқий шеърият кечаси тусини олган тадбир давомида шоир шеърлари асосида бахру-байт, ифодали ўқиш ҳамда расмлар танловлари ҳам ўтказилди.М

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?