Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун марказидаги кўча замонавий қиёфа касб этди
Тадбирлар / 2023-07-16

Бойсун тумани “Оби” ва “Мустақиллик” маҳаллаларини боғловчи 3 километрлик асосий автомобиль йўли реконструкция қилинди ва йўлбўйи оқова суви ариқлари, мавжуд ичимлик суви тармоғи янгисига алмаштирилди. Бугун ушбу кўчанинг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, янгиланган, замонавий қиёфа касб этган йўл фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Нуроний отахонлар юртимиз тинчлиги, ободлиги ва фаровонлигини, янги йўлнинг кўп йиллар халқимизга хизмат қилишини сўраб дуога қўл очишди.

Шунингдек, шу кўча мисолида ҳудудлар раҳбарларига туманлар марказий кўчаларини замонавий кўринишга келтириш бўйича семинар ўтказилиб, вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?