Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Брифинг
Тадбирлар / 2023-07-27

Маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида 2023 йилдаги режалар.

2023 йил Бойсун туманидаги 39 та МФЙда мавжуд 22 984 та хонадондаги 29 551 та оилада 122,9 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

Бойсун туманида 2023 йилда белгиланган чора-тадбирлар натижасида асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўтган йилга нисбатан ўсиши кузатилди.

Жумладан, январ-июнь ойлари давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 68,5 млрд. сўмни ташкил этиб, 112,1 фоизга (вилоятдаги улуши 1,9%), пудрат ишлари ҳажми 249,2 млрд сўмни ташкил этиб, 106,2 фоизга (вилоятдаги улуши 6,9%), чакана савдо айланмаси ҳажми 366,4 млрд сўмни ташкил этиб, 100,1 фоизга (вилоятдаги улуши 4,3%), хизматлар ҳажми 217,9 млрд сўмга етиб, 105,5 фоизга (вилоятдаги улуши 3,1%) ўсди.

Туманда бугунги кунда 2006 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, йил бошига нисбатан 45 тага ўсган. Фаолиятсиз ва “нол” ҳажмда ишлаган корхоналарга кўсатилган ёрдамлар натижасида 85 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти тикланишига эришилди.

Туманда 9 958 та (шундан, доимий 4 898 та, мавсумий 3 625 та ва легаллаштириш ҳисобига 1 484 та) иш ўринларини яратиш белгиланган.

Амалда 2023 йил 1 июль ҳолатига 8 633 та (86,6 %) (шундан, доимий 2 172 та, мавсумий 5 414 та ҳамда легаллаштириш ҳисобига 1 036 та) янги иш ўринлари ташкил этилган. Шундан:

Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига жами 2842 та (1 414 та доимий, 441 та мавсумий ва 987 та легаллаштириш ҳисобига);

- Қишлоқ хўжалиги йўналишида жами 5 070 та (97 та доимий, 4 973 та мавсумий);

- Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига жами 162 та (ҳудудий инвестиция лойиҳалари ҳисобига);

- Қурилиш ва коммунал соҳасида жами 548 та (499 та доимий ва 49 та легаллаштириш ҳисобига).

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига хизматлар соҳасида

104-сонли қарор юзасидан шакиллантирилган лойиҳалар режалаштирилган 183 та лорийхадан 123 та лойиха ишга тушуриши натижасида 194 та иш ўрни яратилди.

Хусусан:

- Меҳмонхоналар ва уй мехмонхоналари ташкил этиш  ҳисобига 4 та лойихада 8 та иш ўрни;

- Нодавлат таълим ва тиббиёт муассасалари сохасида 5 та лойихада 11 та иш ўрни;

- Чакана савдо обеъктларида 51 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 89 та иш ўрни;

- Умумий овқатланиш объектларида 11 та лойиҳада 28 та иш ўрни;

- Маиший хизмат кўрсатиш объектларида 1 та лойиҳада 2 та иш ўрни;

- Ва бошқа хизматлар сохасида 23 та лойиха хисобига 44 та иш ўрни яратилди.

-1932 та ўзини-ўзи банд қилиш ва норасмийдан расмий секторга ўтказиш орқали 259 та иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, Ўзини ўзи банд қилиш 211 нафари Ижтимоий йўналишлар бўйича хизматларга, 152 нафари Саноат йўналиши бўйича хизматларга, 489 нафари Қишлоқ хўжалиги хизматлари йўналиши бўйича, 48 нафари Ахборот коммуникация йўналишида, 460 нафари маиший хизматлар йўналишида, 98 нафари Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришга, 474 нафари эса бошқа йўналишларга тўғри келмоқда.

ПҚ-104-сон қарорнинг 3-иловасига асосан, 2023 йилда туманнинг махсус хизмат кўрсатиш кўчаларига айлантириладиган 1 та “Олмазор” кўчаси танлаб олинди. Бу ҳудудда жами 28 та хизмат кўрсатиш обекътлари ташкил этилиб, 41 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган эди.

Бугунги кун ҳолатига мазкур кўчаларда 5,5 млрд сўмлик 19 та лойиҳалар (манзилли рўйхат) шакиллантирилиб, 38 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган эди. Бугунги кунда 3 млрд. 180 млн. сўмлик 4 та янги лойиҳалар ишга туширилиб, 11 та янги иш ўрни яратилди. Лойиҳалар шакллантирилиб, режа-график асосида ишлар давом эттирилмоқда.

Шунингдек маҳаллабай ишлаш борасида тумандаги 22 654 минг хонадон хатловдан ўтказилди.

8,6 минг нафар фуқароларнинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди;

Жумладан, 2,1 минг нафари доимий 5,4 мавсумий иш ўринларига, 1,0 нафари легаллаштириш орқали Шундан 366 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 2,3 минг нафари ўзини-ўзи банд қилинди, 402 нафари ер майдонларини ижарага бериш орқали  бандлиги таъминланди.

оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 789 та лойиҳага 23 875 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди;

аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналари олиб бериш бўйича 106 нафар фуқарога 44 млн. сўмлик субсидиялар ажратилди;

касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқишга 310 нафар фуқаролар йўналтирилиб, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида 296 нафар ўқишни тамомлади;

туманинг “Кўлқамиш” ва “Ширинобод” маҳалласида 2 та микромарказ ишга туширилиб, 8 та янги иш ўринлари яратилди;

“Тузбозор” МФЙ да микромарказ ташкил этиш мақсадида, туман ҳокимлигига қарашли бўлган бино 26.04.2023 йилда бошланғич қиймати 11,4 млн сўм сифатида 148,73 кв.м лик майдон “E-AUKSION”  савдоларига чиқарилди. Бугунги кунда ушбу объект электрон савдо майдонида турибди.

2023 йил 1 июль ҳолатига 75 та юридик ва 41 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Бойсун тумани ҳокимининг

биринчи ўринбосари                                                              Ф.А.Нормаматов

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?