Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Брифинг
Тадбирлар / 2023-07-21

Автомобиль йўллари соҳасини келгуси 5 йилликда ривожлантириш дастури доирасида жорий йилда туманда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар.

Бойсун туманда жами 1243 км йўллар мавжуд бўлиб, шундан 338 км қисми Бойсун ТЙФУК балансида, қолган 905 км қисми туман Ободонлаштириш бошқармаси балансидаги ички хўжалик йўллари ҳисобланади.

Бойсун ТЙФУК балансида 338 км бўлиб, шундан халқаро аҳамиятдаги йўллар 58 км, давлат аҳамятидаги йўллар 133 км, маҳаллий аҳамиятдаги йўллар 147 кмни ташкил этади.

Тумандаги ҳалқаро аҳамятидаги йўллар 58 км бўлиб шундан таъмирталаб қисми мавжуд эмас.

Ҳозирги вақтда 4Р-105 “Дарбанд қ. Бойсун ш. Элбаён қ.” автомобил йўлининг 5-70 км қисмларини таъмирталаб холдалиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги “2019-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 709-сонли қарорига асосан Бойсун давлат дастурига киритилиб, мазкур йўл 4 тасмали цементбетон қопламага ўтказилмоқда.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси балансида жами 905 км ички хўжалик йўллар мавжуд бўлиб, шундан 693,5 км йўллар таъмирланган, қолган 211,5 км тупроқ йўллари ҳисобланади.

Жорий йилда ички йўлларни асфалтлаш ҳамда шағаллаш бўйича бир қатор амалий ишлар бажарилди. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октабрдаги ПҚ-408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида туманнинг 9 та маҳаллалари ҳудудидаги ички йўлларнинг холатини яхшилаш мақсадида умумий қиймати 9 млрд. 458 млн сўм маблағ эвазига 25 км ички йўлларни асфалтлаш ишлари тўлиқ якунига етказилган.

Бундан ташқари “Опен буюджет” ва “Менинг йўлим” дастури асосида 7,4 км шағал йўлларга асфалт қоплама ётқизилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Ш.А.Нормўминов

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?