Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Туман ҳокими кубоги
Тадбирлар / 2023-07-13

Бойсун туманидаги ташкилот ва корхона ходимлари иштирокида спортнинг мини футбол тури бўйича “Туман ҳокими кубоги” ўз ниҳоясига етди.

Бугун “Ариқ усти” маҳалласи ҳудудидаги спорт майдонида финал босқичи бўлиб ўтди. Шиддатли ва қизиқарли мусобақанинг финал босқичида Давлат солиқ инспексияси, Спорт мактаби, 47-сон умумтаълим мактаби ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги жамоалари майдонда тўп суришди.

Якуний натижаларга кўра

1- ўринни 47-сон умумтаълим мактаби жамоаси;

2- ўринни Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси;

3- ўринни Давлат солиқ инспексияси жамоаси қўлга киритишди.

Мусобақа якунида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ғолиб бўлган жамоаларга қимматбаҳо совғалар, дипломлар, медаллар, ваучерлар ҳамда мусобақа кубоги тантанали топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?