Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари
Тадбирлар / 2023-07-13

Бойсун туманида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5-июл кунидаги 418-Ф-сонли фармойишига асосан 2023 йилнинг 10-июл кунидан 10-август кунигача мамлакатимизда “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари амалга оширилиши белгиланган.

Тадбир доирасида барча туман ва шаҳарларда ФВБ лари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин билан боғлиқ турли бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан ташкилот ва идораларда, ижтимоий объектларда, савдо мажмуалари ва бозорларда, аҳоли орасида тарғибот тадбирлари олиб борилиши кўзда тутилган.

Тадбир давомида “Тузбозор” маҳалласида жойлашган Савдо маркази ҳамда Деҳқон бозори ҳудудида Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман газ, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда ҳамкор тегишли ташкилотлар томонидан ўқув амалий тактик машғулотлари ўтказилиб, масъулларга кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек Савдо марказлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари ҳақидаги кўргазмалар ўрнатилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?