“Спортнинг волейбол тури бўйича 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида "Ички ишлар вазири кубоги” нинг туман босқичи ўтказилди.
Бугун Бойсун туманидаги спорт мактабида 2023 йилнинг 25 май кунидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Спортнинг волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги 186 Ф-сон Фармойишига асосан 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида "Ички ишлар вазири кубоги” нинг туман босқичи ўтказилди.
Мусобақада маҳаллалардан 10 та жамоа шакллантирилиб, 6 та ўғил болалар ва 4 та қиз болалар жамоалари иштирок этишди.
Шунингдек мусобақа натижаси бўйича ғолиб жамоалар аниқланиб, вилоят босқичида иштирок этиш учун жамоа шакллантирилди.
Мусобақа якунида ғолиб бўлган жамоаларга туман ИИБ бошлиғи томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.
Мусобақа ғолиблари:
Ўғил болалар жамоаларидан:
1- ўрин 5-сон мактаб жамоаси
2- ўрин спорт мактаби жамоаси
3- ўрин кўчкак жамоаси
Қиз болалар жамоаларидан:
1- ўрин 49-сон мактаби жамоаси
2- ўрин 6-сон мактаби жамоаси
3- ўрин 5-сон мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025