Бугунги кунда юртимизда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида кенг кўламли ишлар ва ислоҳатлар изчил амалга оширилмоқда.
Юртимизда олиб борилаётган таълим соҳасига оид ислоҳотларнинг марказида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мактабгача таълим тизимида ўтказилиб келаётган “Хайр боғча салом мактаб” тадбирларидан кўзланган асосий мақсад, таълим босқичларининг узлюксизлиги ва изчиллигини таъминлаш ҳамда мактабгача ва мактаб таълими интегратсиясини йўлга қўйишдан иборат.
Куни кеча Бойсун туманидаги 3-сон мактабгача таълим ташкилотида “Хайр боғча салом мактаб” тадбири кўтаринки руҳда нишонланди.
Байрам дастури давомида намойиш этилган болажонлар иштирокидаги мусиқий чиқишлар тадбир қатнашчиларига катта завқ улашди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025