МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА МЕҲР САХОВАТ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Бойсун тумани ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти туман бўлинмаси, сектор котиблари томонидан тумандаги якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти томонидан ажратилган 11242000 (ўн бир миллион икки юз қирқ икки минг) сўм маблағ ўз эгаларига топширилди.
Халқ банки Бойсун тумани филиали томонидан 20 нафар фуқаро номига пластик карточкалари очиб 562100 (беш юз олтмиш икки минг юз ) сўмдан маблағ етказилди.
Маблағларни ўз эгаларига топшириш билан бирга имконияти чекланган, ётиб қолган фуқароларнинг хонадонларига бориб уларни ҳолидан ҳабар олиниб рўзғор ишларида керакли бўладиган махсулотлар етказилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025