Ўзбекистон Қуролли Кучлари ўтган тарихан қисқа даврда мураккаб шаклланиш йўлини босиб ўтди ва бугунги кунда сон жиҳатдан ихчам, ҳаракатчан, замонавий талабларга жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган армия сифатида ўзини намоён этмоқда.
Ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли юртимиз хавфсизлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай ғаразли уринишларнинг олдини олишга қодир бўлган ихчам, тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз вужудга келди.
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ўтган тарихан қисқа давр ичида мураккаб шаклланиш зинасини босиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, қўлга киритаётган ютуқларимизда бугунги замон талабларига мос тарзда шакллантирилган Қуролли Кучларимизнинг муносиб ҳиссаси бор.
Бугун Бойсун туманида “Ёшларни ватанпарлик руҳида тарбиялаш” доирасида ёшлар иштирокида ҳарбий ватанпарварлик руҳида миллий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ҳайробод гарнизони 36691 ҳарбий қисм ҳарбий оркестри, фахрий қоровул ва бошқа бўлинмалар шахсий таркиби иштирок этишди.
Шунингдек тадбир давомида ҳарбийлар томонидан ҳарбий қурол аслаҳалар кўргазмаси ва саҳна чиқшлари, ҳамда туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан ватанпарварликни тарғиб этувчи мусиқий чиқишлар намойиш этилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025