Бойсун туманидаги “Дарбанд” ҳудудида умумий қиймати 71 миллиард 780 миллион сўмга тенг бўлган гипс ва гипса картон ишлаб чиқариш заводи қурилиши ишари бориши ҳақида мдиа-тур ташкил этилди.
Медиа тур давомида инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.
Лойиҳани маҳаллий тадбиркорлар, "Homе Master" масъулияти чекланган жамияти амалга оширмоқда.
Ҳозирги кунда Хитой давлатидан қиймати 2 миллион 450 минг АҚШ долларга тенг бўлган дастлабки технологиялар олиб келинган.
Мазкур завод жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, 150 нафар янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Журналист ва ижтимоий тармоқ фаолларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан маълумотлар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025