Бойсун тумани ҳокими Асқарали Жўраев, туман прокурори Мирзоҳид Ҳайитов айни вақтдаги аномал совуқ об-ҳаво шароитида йўлларни музламалардан тозалаш ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман кўчаларини қордан тозалаш, қум-туз аралашмасини сепиш ишларини кўздан кечирди.
Мазкур ишларда жонкуярлик кўрсатаётган Ободонлаштириш ходимларга пул маблағлари ва иссиқ кийимлар топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025