Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Табрикнома!
Тадбирлар / 2023-01-08

Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари ва фахрийлари!

Касб байрамингиз муносабати билан самимий табригимизни қабул қилгайсиз!

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни – бу байрам шахс ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли касб эгаларининг байрами.

Прокуратура ходимларининг энг шарафли ва масъулиятли вазифаларидан бири бу - қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилишдир.

Президентимиз таъкидлаганларидек, прокуратура органлари ҳар бир ходими олижаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Касбнинг масъулиятини англаган ҳолда, чуқур ҳурмат билан прокуратура органларида фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимнинг оиласида тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ва соғлик-саломатлик ҳамда танлаган касбларидан доимо ўзлари кутган ютуқларни қўлга киритиб, фахрланиб юришларига тилакдошмиз. Сиз ва яқинларингизга бахт-омад, муваффақият ва фаровонлик тилаймиз!

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?