Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида “Туманда ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда Ёшлар агентлиги туман бўлими раҳбари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбоари, Халқ банки туман филиали бошлиғи ўринбосари, Бандликка кўмаклашиш маркази директори матбуот ходимлари, журналистлар, секторлар ходимлари, ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Бандликка кўмаклашиш маркази директорининг “Ёшлар дафтари ва аёллар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан секторлар кесимида олиб борилаётган ишлар юзасидан маърузаси эшитилди.
Очиқ мулоқот давомида матбуот ходимлари, журналистлар ҳамда жамоатчилик вакилларининг саволларига масъллар томонидан жавоб берилиб, улар томонидан билдирилган таклифлар инобаатга олинди ҳамда тегишли чоралар белгиланиши юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025