Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мактабгача таълим ташкилотида сайёр қабул ташкил этилди
Тадбирлар / 2022-10-27

Жорий йилнинг 26 октябр куни ЎЗ.ХДП Бойсун туман Кенгаши ташаббуси билан Пойгабоши маҳалласида жойлашган 11-сон Мактабгача таълим ташкилотида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда ЎЗ.ХДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Адолат Холтўраева, вилоят Кенгаши депутатлик бирлашмалари раҳбари Лазизжон Даминов, партиянинг туман Кенгаши раиси ва депутатлари иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида ўрганишлар натижасида партия фаоллари томонидан турли худудлардаги  соҳаларга оид муаммолар тўғрисида саволлар ва таклифлар берилди.

Тадбирнинг якуний қисмида ЎЗ.ХДП ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишдаги самарали хизматлари учун партиянинг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?