Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
7-кунлик тренингни 2-куни ўз ишини бошлади
Тадбирлар / 2022-10-26

“Ижтимоий хизматларни кўрсатишда ижтимоий иш амалиётини қўллаш ва кейс-менежмент асослари” мавзусида 7-кунлик тренингни 2-куни ўз ишини бошлади

Тренинг Бойсун тумани оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан маҳалладаги фаол хотин қизлар учун белгиланган бўлиб, бугунги тренингда “Дунёда болаларга нисбатан зўравонлик муаммоси қай даражада тарқалган?” мавзусида ташкил этилди.

Ушбу тренингдан кўзланган асосий мақсад инсоният ҳамда жамиятнинг ҳаётий фаровонлигига эришиш, инсонлар, оила ва жамиятга ёрдам кўрсатиш, ҳамкорликда муаммоларни ҳал этиш, йўлларини излаш, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва уларни зарур ёрдам кўрсатишга жалб этиш, Ҳаёт тарзининг қуйи даражаси, ишсизлик, оиладаги зўравонлик, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя хизматларидан фойдаланиш имкониятининг чекланганлиги (ногиронлик, касаллик, миграция, яқинларини, турар-жойини, ҳужжатларини йўқотиш), ичкиликка, наркотик воситаларга рўжу қўйиш, қонун бузилишлари сингари йўналишларида тушунчаларга эга бўлишдан иборат.

Шунингдек тренинг давомида ижтимоий ишнинг болалар ва ёшлар учун, оилалар учун кераклиги ҳусусида тушунчалар бериб ўтилди.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?