Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ишончномаларни тасдиқлаш тартиби
Тадбирлар / 2022-10-26

Бугун Бойсун туманидаги Маҳалла маркзида шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисида Бойсун туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус раҳбари Ф.Шоймардонов томонидан семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек, банклардан суммаларни олишга ишончномаларни тасдиқлаши мумкинлиги тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?