Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ТИЛ МИЛЛАТ КЎЗГУСИ
Тадбирлар / 2022-10-20

Бутун дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Тил – давлат тимсоли, мулки, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

Шундай экан ҳар бир тилнинг сақланиши ҳамда ёш авлодга етказилиши, халқ тараққиёти ва унинг келажагини белгилайди. Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.

Ушбу байрам муносабати билан, Туман адлия бўлими, туман МТБ, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси масъуллари ҳамкорлигида тумандаги 11-сонли ДМТТда жажжи болажонларни хурсанд қилувчи “Тил – миллат кўзгуси” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилиб, иштирокчиларга давлат тилимиз ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

1989-йил 21-октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Бу Қонун Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича, халқимизнинг мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадами бўлди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Конституциямизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган.

2020-йил 10-апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши қувонарли ҳол бўлди. Ушбу қонун билан ҳар йили 21-октябр “Ўзбек тили байрами куни” этиб нишонлаш белгиланди. Эндиликда ҳар йили 21-октябр бутун мамлакатимиз бўйлаб катта байрам сифатида нишонланади. Бу эса она тилимизни қай даражада ардоқлашимизни ва ҳурмат қилишимизни билдиради.

Тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолишига эътибор қаратилди.

 

Шунга кўра, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш учун уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига киритишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарурлиги ҳамда ҳар биримиздан тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишни талаб этилади.

Тадбир давомида тарбияланувчи ўғил-қизлар ҳамда тарбиячи устозлар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилиб, шеърий композитсиялар, куй-қўшиқлар ҳамда рақслар тадбирга ўзгача кўтаринки кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?