Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ОНА ТИЛИМ – САРЧАШМАНГДАН САРХУШ ДИЛИМ
Тадбирлар / 2022-10-19

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демоктарик партияси Бойсун туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги, туман Ахборот кутубхона маркази ҳамда 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳамкорлигида 21 октябр - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан   “Она тилим – сарчашмангдан сархуш дилим” мавзусида  маънавий-маърифий тадбир  ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, ижодкор-зиёлилар, мактабларнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, тарғиботчилар, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар “Ўзбек адабий тили меъёр ва қоидаларига амал қилиш – таълим тизимидан бошланади”, “Жамоат жойларидаги мулоқот ва реклама тарғиботида давлат тили меёрларига амал қилиш  маданияти”  каби мавзуларда кенг қамровли фикр юритишди. Ўзбек тилининг нақадар бой тил эканлиги, бу тилда яратилган минглаб асарлар, илмий мақолалар хусусида батафсил маълумот беришди.

Тумандаги 6-47-умумтаълим мактабларининг ўқувчилари томонидан олиб чиқилган бадиий компазитсия ҳамда бойсунлик ижодкорларнинг ўқиган шеърлари ва айтилган қўшиқлар тадбир мазмунини янада бойитди.

Юксак даражада ташкил этилган тадбир якунида “Миллий тикланиш” демократик партияси Бойсун туман Кенгаши Ижроия Қўтмитасининг 2022 йил 29 сентиябрдаги Қарори билан Бойсун туманида яшаб, ижод қилган ҳамда  ўзбек адабиёти, маданият, санъат ва драматургия соҳасини ривожлантиришга  қўшган беназир ҳиссаси ҳамда ўзбек китобхонлари  орасида адабий маданиятни алоҳида хизматлари учун бетакрор шоир Жўрабек Рамазонов, ёзувчи Исмат Норбоев ҳамда санъатшунос  Холиқ   Хурсандовларнинг оила аъзоларига  “Эътирофга лойиқ устоз” эътирофномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди, шунингдек тадбирни ташкил этишда яқиндан ёрдам кўрсатган ташкилотчилар ҳам партия томонидан ташаккурнома билан тақдирланишди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?