Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни саралаш туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирлар / 2022-10-18

Бугун Бойсун туманидаги 6-сон мусиқа ва санъат мактабида Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни саралаш туман босқичи бўлиб ўтди.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш, креатив ва ривожланган ташаббусларни илгари сурувчи, танлаган йўналишида чуқур билимларга эга, эл-юрт манфаатини устувор қўя оладиган, билим ва салоҳиятини мамлакат ривожига сафарбар этадиган ўзининг ватанпарварлиги, маънавий етуклиги, ибратли хулқ-одоби, ноёб истеъдоди, етакчилиги билан ажралиб турадиган хотин-қизлар орасидан танлаб олиниши белгиланган.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва ёрқин истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга 7 та йўналиш – фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.

 

Ҳакамлар томонидан 7 та йўналиш – фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолияти бўйича баҳоланиб борилди.

Иштирокчиларни танлаган йўналиши ва фаолият кўрсатаётган соҳасида оригинал, ўзига хос инновацион ғояларни тадбиқ эта олган, адабий, илмий, таълим, фан, ижтимоий соҳа жамоатчилигининг эътирофига сазовор бўлган, янги технологияларни ишлаб чиққан ва амалиётга жорий этган, ўқишда ва хизмат фаолиятида эътирофга арзирли муваффақиятларга эришган, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва чет тилларни ўзлаштирган, билими, истеъдоди, ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги билан ёшларга ўрнак кўрсатаётган бўлишига эътибор қаратили.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти туман саралаш босқичида "Таълим йўналиши" бўйича Термиз Давлат Педагогика Университети 4-босқич талабаси Нормаматова Мавлуда, "Адабиёт йўналиши" бўйича Ўзбекистон Миллий Университети  3-босқич талабаси Тўраева Ширинмох,  "Жамоатчилик йўналиши" бўйича "Назокат миллий махсулотлари" ишлаб чиқариш коорператив корхонаси раҳбари Собирова Назокат,  "Санъат йўналиши" бўйича Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ўқув театри 1-тоифали вокал артисти Хайруллаева Зилола, "Спорт йўналиши" бўйича тумандаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Норқулова Гулзиралар ғолиб бўлишиб, вилоят босқичига тавсия этилдилар.

Тадбир сўнгида муносиб номзодлар эътироф этилиб, Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тақдирландилар ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?