Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бугун Бойсун туманида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирлар / 2022-10-12

Ушбу танловнинг мақсади - мамлакатимизнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳада эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.

Танлов иштирокчилари “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Йилнинг энг яхши уй бекаси”, “Йилнинг энг жонкуяр устози”, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”, “Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори”, “Йилнинг энг яхши ИТ - дастурчи аёли” номинатсиялари бўйича ўзаро  беллашдилар.

Шунингдек танловда энг чекка қишлоқдар, овулларда яшаётган, фидокорона меҳнати билан обрў-эътибор қозонган, ўз маҳалласи равнақи, тинчлиги ва ободлигига муносиб ҳисса қўшган улуғ онахонлар ва фаол хотин-қизлар таклиф қилинди.

Танлов шартларига кўра иштирокчилар ўзларини таништириб, номинатсиялар бўйича ўз ижод намуналарини тақдим этдилар.

Санъаткорлар томонидан айтилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача кайфият улашди.

Тадбир сўнгида ҳакамлар томонидан номинатсиялар бўйича иштирокчилар эътироф этилиб, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?