Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Конференция
Тадбирлар / 2022-10-10

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-июндаги 310-сонли қарори билан тасдиқланган “2022-2023-йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури”нинг 16-бандига асосан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг навбатдаги Қурултойи ҳамда ҳудудий ва маҳаллий Кенгашиларининг навбатдаги конференциялари ўтказилиши белгиланган. Шу асосда жорий йилнинг 10-октябр куни Бойсун тумани ҳокимлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бойсун туман маҳаллий Кенгашининг навбатдаги Конференцияси ташкил этилди.

Иттифоқнинг ҳудудий ва маҳаллий Конференцияларини ўтказишдан асосий мақсад ўтган давр мобайнида ташкилот томонидан Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида қабул қилинган қарорлар, ташкилотнинг мақсад ва вазифаларини  амалга оширишда эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш ва уларни ечими юзасидан ўзаро фикр алмашиш, қолаверса ташкилотнинг истиқболда амалга оширадиган режаларини белгилаб олишдан иборат.

Мазкур конференцияда Иттифоқнинг ҳудудий Кенгаши раиси Ў.Х.Холлиев, туман ҳокими ўринбосари, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиг'и, корхона, ташкилотлар, таълим муассасалари бошланғич ташкилотлари хисобот сайлов йиғилишларида сайланган делегатлар, яъни тумандаги Иттифоқнинг бошланғич ташкилотлари ёшлар етакчилари, маҳалла етакчилари, фаол ёшлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бойсун туман маҳаллий Кенгашининг 2017-2022-йиллар давомида амалга оширган ишлари юзасидан умумий ҳисоботи ҳамда назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланиб, унда ўтган давр мобайнида маҳаллий Кенгаш томонидан ташкилотнинг ўз олдига қўйилган устувор вазифа ва мақсадларни амалга оширишда эришган ютуқлари, амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва бу ислоҳотларнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида, қолаверса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бойсун туман маҳаллий Кенгашининг умумий фаолияти юзасидан конференция иштирокчиларининг фикри ва навбатдаги вазифалар юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.

Шунингдек Конференцияда Иттифоқнинг Бойсун туман маҳаллий Кенгашининг келажакдаги фаолиятининг асосий йўналишлари, яъни ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жисмонан соғлом, маънан етук ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби йўналишлар бўйича истиқболдаги режаларни белгилаш, камида йигирма бир нафар кишидан иборат Кенгаш йиғилиши аъзолари ҳамда камида беш кишидан иборат назорат-тафтиш комиссиясини таркибларини сайлаш, маҳаллий Кенгаш раисини сайлаш каби фаолият йўналишини белгиловчи муҳим қарорлар қабул қилинди.

Тадбир сўнгида конференция иштирокчилари томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?