Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Юксак мукофотни вилоят ҳокими Тўра Боболов тантанали равишда топширди.
Тадбирлар / 2022-08-31

Бойсун туманида истиқомат қилувчи Тўхтаева Ражабой Каримовна Президент фармонига мувофиқ, “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Юксак мукофотни вилоят ҳокими Тўра Боболов тантанали равишда топширди.

Вилоят ҳокими  мукофотни ўз эгасига топширар экан, давлатимиз томонидан яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида гапириб, Президентимиз табригини етказди ва байрам совғаларини топширди.

Ражабой Тўхтаева момоларимиздан бизгача етиб келган ҳунармандчилик сир-асрорларини фарзандлари, қизлари, неваралари ҳамда шогирдларига ўргатиб, Бойсун дўппичилиги, каштачилиги, сўзаначилигини бутун дунёга танитиб келмоқда .

Ражабой Тўхтаева ушбу юксак мукофотни қабул қилар экан, шу кунларга етказгани учун шукрона келтириб, юрт тинчлиги Ватан тараққиёти ва эл фаровонлиги йўлида амалга  оширилаётган ишлар ривожини тилаб, дуо қилди.

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?