Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Халқаро хайрия марафони бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2022-08-30

Бугун Бойсун туманида “Узундара” археология ёдгорлигини янада кенг тарғиб этиш мақсадида 2022-йилдан бошлаб ҳар уч йилда бир маротаба август ойининг учинчи ҳафтасида ўтказилиши белгиланган “Юнон-Бақтрия” халқаро хайрия марафони ташкил этилди.

Халқаро хайрия марафонида республикамизнинг вилоят ва шаҳар ҳамда туманларидан ташриф буюрган спортчилар ўзаро беллашдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари, нуронийлар, фаоллар ҳамда ёшлар иштирок этган тадбир кўтаринки руҳда ўз ниҳоясига етди.

Халқаро хайрия марафонида ғолиб бўлган спортчилар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Вело марафонида ғолиб бўлган спортчилар;

1-ўрин Абдуллаев Азимбек Тошкент вилояти,

2-ўрин Рахмонов Алламурод Қумқўрғон тумани,

3-ўрин Исломов Раман Термиз шаҳри.

Югуриш марафонида ғолиб бўлган спортчилар;

1-ўрин Давлатов Шохрух Сариосиё тумани,

2-ўрин Фадиев Евгений Термиз шаҳри,

3-ўрин Сатторов Муродали Бойсун тумани, Холмирзаев Шарофиддин Термиз шаҳри ғолибликни қўлга киритишди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?