Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31-йиллиги муносабати билан байрам тантаналари кенг нишонланди.
Тадбирлар / 2022-08-27

Бугун юртимизда улуғ байрам, катта тантана. Кўп миллатли Ўзбекистон халқи жонажон Ватанимиз истиқлолининг шонли ўттиз бир йиллик тўйини шоду хуррамлик билан нишонламоқда.

Бойсун туманидагии Ёшлар истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31-йиллиги муносабати билан байрам тантаналари кенг нишонланди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги сектор раҳбарлари, ташкилот ва идора ходимлари, тумандаги маҳалла фаоллари нуронийлар, депутатлар, ёшлар, ҳамда туманимиз аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Байрам тадбирини туман ҳокими табрик сўзи билан очиб берар экан, Истиқлол йилларида юртимизда янги давлат ва жамият қуриш йўлида муҳим ишлар бажарилганлиги, қисқа муддатда мамлакатимиз Конституцияси ишлаб чиқилиб, замонавий давлатчилик асослари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари шаклланганлиги, юртимизда тарихан қисқа фурсатда бутунлай янгича сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий ва маданий муҳит пайдо бўлганлиги шунингдек 2017-2022 йилларда туманимизда янги-янги инфратузилмаси ўзгача қиёфа касб этганлиги ҳақида тўхталиб, бугунги шодиёна билан туманимиздаги барча фуқаролар қолаверса юртдошларимизни табриклаб, ўз миннатдорчилигини изхор этди.

Тадбирда туман маданият бўлими томонидан тайёрланган театрлаштирилган концерт дастури ҳамда пойтахтимиздан ташриф буюрган санъаткорларнинг куй қўшиқлари ўзгача шукуҳ бағишлади.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?