Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Август анжумани
Тадбирлар / 2022-08-23

Бугун Бойсун туманидаги 7-сон Мактабгача таълим ташкилотида “Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида туман мактабгача таълим бўлимининг анъанавий август анжумани ўтказилди.

Анжуманда Бойсун туманидаги барча давлат, давлат – хусусий шериклик асосидаги ва оилавий МТТларининг раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Д. Хафизов, туман мактабгача таълим бўлим мудири С.Каримовлар сўзга чиқиб тадбирни очиб бердилар, шу кунга қадар соҳада эришилган ютуқлар, хусусан, МТТларига қаратилаётган юксак эътибор натижасида уларнинг сони сезиларли даражада ортганлиги ва қамровнинг тобора кенгайиб бораётганлиги хусусида маълумот берар эканлар, келгуси талаб ва таклифлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтдилар.

Анжуманда Ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда “Таълим сифати жорий ҳолати ва истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги анъанавий август анжумани муносабати билан туман ҳокимлиги, Мактабгача таълим бўлими томонидан бир гуруҳ соҳа ходимларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Анжуман мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари томонидан ташкил этилган очиқ дарслар ҳамда тарбияланувчиларнинг тайёрлаб келган бадиий-мусиқий чиқишлари билан давом этди.

 

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?