Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!
Тадбирлар / 2022-08-20

Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан, “Янги ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз! Шиори остида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Анашундай тадбирлардан бири тумандаги Газа маҳалласида нуроний отахон, онахонлар, фаол ёшлар, ҳамда мутасаддилар иштирокида ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Асқарали Жўраев иштирок этиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, туманимиздаги ўзгаришлар ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Нуроний отахонлар, Ҳожи онахонлар томонидан шукроналик, юртимиз тинчлиги, юртбошимизнинг олиб бораётган одил сиёсатлари, ҳалқимиз фаравонлиги ҳамда дастурхонларимиз тўкин сочинлиги мадҳ этилиб, дуога қўл очдилар.

Санъаткорлар томонидан айтилган куй қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?