Фестивалда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси ҳамда вилоят Болалар кутубхоналари масъуллари, Халқ таълими бошқармаси, қатор ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва китобсевар ўқувчилар иштирок этдилар.
Китобхонлик фестивали муносабати билан вилоят болалар кутубхонаси томонидан ўтказилган “Энг кўп китоб мутолаа қилан ўқувчи” кўрик танловида Бойсун тумани 35-сон умумтаълим мактабининг 8-синф ўқучиси Дилшод Норхидиров иштирок этиб фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек фестивалда Бойсун туман Баркамол авлод болалар мактаби тўгарак раҳбарлари ҳамда ўқувчилари фолклор чиқишларини намойиш этиб, тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025