Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Жаҳолатга қарши маърифат” расмлар танлови
Тадбирлар / 2022-08-17

Жорий йилнинг 16-август куни Бойсун туманидаги Ёшлар истироҳат боғида 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган тумандаги умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида расмлар танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танлов давомида иштирокчилар белгиланган вақт мобайнида берилган мавзу бўйича ўз қобилиятларини намойиш этишди.

Ўқувчиларда ватанпарварлик, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик туйғусини ҳамда ёт ғоялар таъсирига қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида ўтказилган танловда 70 нафарга яқин ёш ижодкорлар иштирок этишди.

Танлов якунида ғолиб бўлган иштирокчиларга туман ҳоки томонидан фахрий ёрлиғқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ўқувчилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?