Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Кунчиқар юрт вакиллари Бойсун ҳунармандчилигига иштиёқи баланд
Тадбирлар / 2022-08-15

Бойсун туманида фаолият олиб бораётган ҳунармандлар Малика Подшоева ва Жўраева Нилуфарлар томонидан 1,5 йилдан буён Бойсун миллий ҳунармандчилик дурдоналарини тикиш ва тўқиш, Бойсун сўзаначилиги бўйича сир асрорларига қизиқувчи Япон аёллари иштирокида маҳорат дарслари ўқув амалий машғулотларини ўтказиб келишади.

Жорий йилда Бойсун туманини туризм тумани сифатида этироф қилинганлиги албатта, ушбу соҳага янада урғу берилишига сабабчи бўлди.

Бугун пурвиқор тоғлар этагида жойлашган Бойсун туманига ушбу Япон делегацияси ташриф буюриб, Бойсун тумани ҳунармандларини ишларини ўқув машғулотларини Малика Подшоева ва Нилуфар Жўраевалар фаолиятидан жуда миннатдорлигини билдириб ўтаркан, Ёшико Кавабата хоним келгусида Бойсун сўзаначилиги кунларини Токио шаҳрида ўтказиш бўйича дастур устида ишлаётганлигини билдириб ўтди.

Маълумот ўрнида Ёшико Кавабата, Токиё қишлоқ хожалиги ва технологиялар университети профессори ҳамда Ўзбек Япон ассотсиатсияси раҳбари ҳисобланади.

Японияда анъанавий тарзда ҳунармандчилик соҳасидаги нуфузли халқаро фестивал ва кўргазмаларни Ўзбекистон Республикаси Япониядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этиш, ҳунармандлар марказлари фаолиятини кенгайтириш, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни харидорларга етказишни осонлаштириш, Японияда махсус ко'ргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, уларда ҳунармандлар бепул иштирок этиши, шунингдек, уларнинг хорижий давлатларда о'тказиладиган ко'ргазма, фестивал ва ярмаркаларда қатнашишига ко'маклашиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш учун "Устоз-шогирд" ан'анаси асосида бу жараёнга япон-о'збек ёшларни жалб этиш, ҳунармандларни шогирд олиш ва ҳунарга о'ргатишга раг'батлантириш, ёш ҳунармандларга фаолиятини бошлашда ҳар томонлама ко'маклашишдан иборат дейди ўз сўзларида Ёшико Кавабата.

Шуни такидлаб ўтиш жоизки Япон вакиллари Бойсун сўзаначилиги тарихи ҳамда авлоддан авлодга шаклланган ан'аналарга жуда иштиёқи баландлигини намойиш қилди.

Бир сўз билан айтганда Бойсун туманидаги ҳунармандчилик санати нафақат Ўзбекистонда балки кунчиқар юрт Японияда ҳам қадр топаётганлигидан фахр туясан киши.

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?