Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Меҳнат ярмаркаси
Тадбирлар / 2022-08-15

Бугун Бойсун туманида Халқ таълимига қарашли умумтаълим мактабларидаги бўш иш ўринлари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркада тумандаги 60 та умумтаълим мактаблари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ушбу меҳнат ярмаркасида олий таълим ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини тугатиб келган 150 нафар ёшлар ҳамда фуқаролар қатнашди.

Шунингдек 55 нафар ёшлар тумандаги умумтаълим мактабларида ўзларининг соҳалари бўйича ишга қабул қилиниб йўлланмага эга бўлишди. Мутахассислиги умумтаълим мактабларига тўғри келмаган фуқаролар ҳамда ёшларга туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтилди.

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?