Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бугун туғилган кун - Усмон Азим
Тадбирлар / 2022-08-13

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим 1950 йил 13 августда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган.

У 1972 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факултетини тамомлаган.

Ўзбекистон радиоси Адабий-драматик эшиттиришлар Бош муҳарририятида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, “Савдогар” газетасида турли вазифаларда ишлаган.

Усмон Азимнинг 1979 йилда чоп этилган илк “Инсонни тушуниш” шеърий китобининг ўзиёқ адабий жамоатчилик томонидан алоҳида эътироф этилган. Шундан сўнг “Ҳолат”, “Оқибат”, “Кўзгу”, “Сурат парчалари”, “Дарс”, “Иккинчи апрель”, “Бахшиёна”, “Ғаройиб аждарҳо”, “Уйғониш азоби”, “Ғусса”, “Узун тун”, “Бор экан-да, йўқ экан”, “Куз”, “Фонус”, “Юрак” каби шеърий китоблари, “Жоду” насрий тўплами, “Адибнинг умри”, “Жимлик” драматик асарлари босилди. Шоирнинг “Сайланма”си ҳамда қатор шеърий китоблари адабий жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди.

Усмон Азим моҳир таржимон ҳамдир. Ўз навбатида унинг шеърлари ҳам француз, немис, инглиз, поляк каби бошқа кўплаб тилларга таржима қилинди.

Усмон Азим йилнинг энг яхши шеърий асарлари номинацияси бўйича “Офарин” мукофотига, Грузиянинг В.Маяковский номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. У 1997 йил “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?