Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БИР ВАТАН-ИККИ ФАХР!
Тадбирлар / 2022-08-11

Бойсун туманининг фахри бўлган, ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган драматург, кинодраматург Ўзбекистон халқ ёзувчиси, журналист Эркин Аъзам ҳамда шеъларида ўзига хос ижодий маҳорат акс эттира олган Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудининг 72 йиллиги муносиб нишонланди.

Агар адабиётимиз тарихининг сўнги йилларига назар ташласак, жуда кўп ижодкорларнинг номларига кўзимиз тушади. Уларнинг ҳар бирининг хизматини эътироф этган ҳолда, айтиш мумкинки, кейинги эллик йил ичида фаолият кўрсатган адабиётшунослар орасида Эркин Аъзам ҳамда Усмон Азим номлари алоҳида бир чўққи сифатида кўзга ташланиб турибди.

Эркин Аъзам ижодига назар ташлайдиган бўлсак, унинг асарлари кутилмаган бадиий ечимлари билан ажралиб туради. Эркин Аъзам қисса ва ҳикояларида оддий ва содда, бошқаларга ўхшамайдиган, дарду ташвишлари, шахсий кечинмалари билан яққол ажралиб туради. Эркин Аъзам сўз қадрини заргар каби қадрлайди. Шу боис адибнинг ижодида сўзнинг минг хил бадиий товланишлари жилоланиб туради.

ХХ асрнинг 70-йилларида ўзбек адабиётига кириб келган Ўзбекистон халқ шоири, оташин қалб эгаси Усмон Азим қайси мавзуда ёзмасин, унинг ижоди жозибадорлиги, шиддатлилиги, гоҳ ғамгин, гоҳ тантанавор оҳанглари, инсон қалбига тез етиб бориши билан ажралиб туради. Шоир асарларида кишиларнинг меҳнатсеварлиги, бир бирига бўлган самимий муносабатлари, юртига муҳаббат, ўзбекона руҳ, ўзи туғилиб ўсган Бойсун табиатининг таровати ўзига хос оҳанг касб этади. Балки шунгадир, адибимиз Алпомиш образига қайта қайта мурожаат этади. Адабий суҳбатлардан бирида Усмон Аъзим бу ҳақда шундай дейди: “Алпомишнинг қони томиримда гупуриб турганини ҳар лаҳза ҳис қиламан. Ўсиш учун, ҳаётга тик қараш учун Алпомиш бўлиш кераклигини ҳам аниқ биламан. Ҳақиқий адабиётни фақат мард, ҳалол одамлар яратади деб ўйлайман.”

Тантанали тадбирда ёзувчи ва шоирнинг замондошлари, тенгқурлари ижодкор ёшлар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, шеърий композитсиялар ҳамда куй қўшиқлари тадбирга ўзгача кайфият улашди. Мониторларда Эркин Аъзам ҳамда Усмон Азим томонидан бойсунликлар учун йўлланган саломлари ҳамда дил сўзлари тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Хулоса сифатида шуни эътироф этиш жоизки, сўлим Бойсун бағрида туғилиб вояга етган ўзбек адабиётининг буюк дарғалари бўлган Усмон Азим ҳамда Эркин Аъзамларнинг серқирра ижоди билан фахрланамиз. Уларнинг болалик йиллари шу масканда ўтганлиги бизга ифтихор

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?