Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Маҳалла беш ташаббус бешиги”
Тадбирлар / 2022-08-11

Жорий йилнинг 10-август куни Бойсун туманидаги Ёшлар истироҳат боғида “Маҳалла беш ташаббус бешиги” шиори остида ҳудудий кўрик танлов босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Бандихон, Қизириқ ҳамда Бойсун туманидаги энг фаол маҳаллалар танлов шартига кўра ўз маҳоратларини кўрсатдилар.

Ҳар бир маҳалла ўзининг маҳалласида олиб борилаётган муҳим беш ташаббус доирасида янгиланишлар, ўзгаришлар, ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, ёшлар томонидан қўлга киритилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтишди.

Танловда ҳар бир тумандан ташриф буюрган иширокчи аъзолар шеърий, бадиий, кўргазмали чиқишлар, қолаверса мусиқа, спорт йўналишларида ўз маҳоратларини кўрсатиб, ўзларининг ҳудудларидаги маданиятлари ҳамда миллийлик руҳидаги урф одатлар ўзида мужассам этган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, томошабинларда ўзгача таъсурот уйғотди.

Ҳакамлар томонидан белгиланган тартибда танлов баҳоланиб борилди. Ҳамда танлов якунига кўра ғолиблар эълон қилинди.

Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев томонидан танлов ғолиблари ва халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудирлари ҳамда танловни ташкил этишда фаол иширок этган ташкилотчилар ташаккурномалар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?