Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бир гуруҳ ташкилот раҳбарлари, ўқитувчи-педагоглар, истедодли ёшлар, фаол аёллар ҳамда меҳнат фахрийси ва тадбиркорлар юксак медаллар билан тақдирланадилар.
Тадбирлар / 2022-08-09

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги фаоллар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Бойсун туман Кенгаши, Бойсун туман ҳокимлиги, туман Жангчи-фахрий ва ногиронлари бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давла Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, туман Жангчи-фахрий ва ногиронлари бўлимининг афғон уруши қатнашчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 Шундан сўнг Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва нуфузига эга бўлиши, шунингдек, Юртимизда маънавият ва маърифат, илм-фанни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни Она Ватанимизга муносиб фарзанд этиб тарбиялаш, миллий қадрият ва ананаларимизни қадр топтиришда беқиёс хизмат қилиб келаётганлиги ҳамда аҳоли ўртасида ўзининг салоҳияти, машаққатли касб эгаси эканлиги, фидойи, жонкуяр раҳбар, ходим ҳамда меҳнат фахрийси сифатида юксак ҳурмат ва эътиборга сазавор бўлганлиги учун 15 нафар мутасадди ташкилот раҳбарлари, ўқитувчи-педагоглар ҳамда истедодли ёшлар мамлакатимизнинг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун”, 5 нафар фаол аёлларимиз “Вафо ва садоқат учун” ҳамда 5 нафар меҳнат фахрийси ва тадбиркорларимиз “Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” Бирлашмаси олдидаги хизматлари учун” каби юксак медаллари билан тақдирланадилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?